Бокс бўйича жаҳон чемпионати — 2023

Тўртинчи олтин! Абдумалик Халоков жаҳон чемпиони бўлди

-57 кг вазн тоифасининг финалида ўзбекистонлик боксчи кубалик Сиедел Хорта устидан ғалаба қозонди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Тошкентда ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида Абдумалик Халоков олтин медални қўлга киритди.
2 йил аввал Сербияда ўтган дунё биринчилигида кумуш медални қўлга киритган Абдумалик Халоков Тошкентда чемпионликка эришди.
-57 кг вазн тоифасининг финалида ўзбекистонлик боксчи кубалик Сиедел Хорта устидан ғалаба қозонди.