ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Тошкентда ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида ўзбекистонлик боксчи Руслан Абдуллаев олтин медалга сазовор бўлди.
Ушбу жаҳон чемпионатида дебют қилган Руслан Абдуллаев мусобақани олтин медаль билан якунлади.
-63.5 кг вазн тоифасидаги боксчи жангда мўғулистонлик Чинзориг Батарсухдан устун келди.