Қатардаги жаҳон чемпионатида Алишер Юсупов бронза медалини қўлга киритди

Алишер Юсупов япониялик Кокоро Кагеурани иппон баҳоси билан мағлубиятга учратиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Қатарда ниҳоясига етиб бораётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Алишер Юсупов бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
+100 кг вазн тоифасида Алишер Юсупов япониялик Кокоро Кагеурани иппон баҳоси билан мағлубиятга учратиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, ўзбекистонлик дзюдочилар яккалик беллашувларини 2 та кумуш ва 2 та бронза, жами 4 та медаль билан якунламоқда. Таъкидланишича, ҳали ҳеч бир жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси бундай натижа қайд этмаган.
Бугун Ўзбекистон вакиллари аралаш жамоавий дастурда ҳам медаллар учун кураш олиб боради.