ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 36 197 781 кишини ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Шундан аёллар сони 17 981 152 кишини, эркаклар сони 18 216 629 кишини ташкил этган.
Шунингдек, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли таркибида шаҳар ҳудудида яшовчилар сони қишлоқ ҳудудида яшовчилар сонидан 721,7 минг нафарга кўп:
шаҳар аҳолиси – 18 459 763 киши;
қишлоқ аҳолиси – 17 738 018 киши.