Бойсунда 2 минг йиллик тарихга эга қабр ва буюмлар топилди

Бойсуннинг “Работ” археологик ёдгорлиги ҳудудидан икки минг йиллик тарихга эга “юэжи” даврига мансуб эркак ва аёл суяк қолдиқлари, турли сопол буюмлар, метал ва тош тақинчоқлар, темир пичоқлар топилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида икки минг йиллик тарихга эга қабр ва буюмлар топилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Янада қизиқарли хабарлар >> Telegram-каналида, обуна бўлинг ва кузатиб боринг.
Бойсунда икки минг йиллик тарихга эга қабр ва буюмлар топилди
Бойсунда икки минг йиллик тарихга эга қабр ва буюмлар топилди
Таъкидланишича, Шимолий ғарбий университетнинг Буюк ипак йўли тадқиқот маркази (Хитой) профессори Лианг Юнг бошчилигидаги экспедиция аъзолари ҳамда Самарқанд археология институти ва Фарғона давлат университети талабалари иштирокидаги жамоа томонидан Бойсуннинг “Работ” археологик ёдгорлиги ҳудудидан икки минг йиллик тарихга эга “юэжи” даврига мансуб эркак ва аёл суяк қолдиқлари, турли сопол буюмлар, метал ва тош тақинчоқлар, темир пичоқлар топилди.
Бойсунда икки минг йиллик тарихга эга қабр ва буюмлар топилди
“Ушбу топилмалар инсоният тарихини ўрганишда муҳим ҳисобланиб, тарихнинг очилмаган сирларини очишга хизмат қилади”, - дейилади хабарда.
Бойсунда икки минг йиллик тарихга эга қабр ва буюмлар топилди
Ҳозирда тадқиқот ишлари давом этмоқда.
Бойсунда икки минг йиллик тарихга эга қабр ва буюмлар топилди