Бокс бўйича жаҳон чемпионати — 2023

Бокс бўйича ЖЧ: Саиджамшид Жафаров вице-чемпион бўлди

Беллашув қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновнинг ғалабаси билан якунланди ва Жафаров кумуш медалга сазовор бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади. Ўзбекистонлик боксчилар орасида сўнгги бўлиб Саиджамшид Жафаров (-71 кг) финал жангини ўтказди.
Беллашув қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновнинг ғалабаси билан якунланди ва Жафаров кумуш медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокини 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медаль билан якунлади.