ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларига старт берилди.
Бугунги жанглар орасида дастлаб Ойбек Жўраев (-54 кг) чемпионлик учун рингга кўтарилди.
Қозоғистонлик Маҳмуд Сабирханга қарши жанг ўзбекистонлик боксчи учун муваффақиятсиз якунланди ва Жўраев мусобақани кумуш медаль билан якунлади.