ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 283,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 10 489 та енгил автомобиль импорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1981 тага ошган. Ўзбекистон 3 ойда 19 та давлатдан енгил автомобиллар импорт қилган.
3 ойда енгил автомобиллар энг кўп Хитойдан (6007 та) импорт қилинган. Шунингдек, Кореядан 3643 та, АҚШдан 460 та, Гонконгдан 187 та, Япониядан 81 та, Германиядан 59 та, Австриядан 14 та, БААдан 13 та енгил автомобиль импорт қилинган.