Бокс бўйича жаҳон чемпионати — 2023

Бокс бўйича ЖЧ: бугун ўзбек боксчиларидан кимлар олтин медаль учун жанг қилади?

Бугун ўзбек боксчиларидан Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Ҳасанбой Дўсматов ва Баҳодир Жалолов олтин медаль учун рингга кўтарилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Бугун Тошкентда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Ҳасанбой Дўсматов ва Баҳодир Жалолов олтин медаль учун рингга кўтарилади.
Бокс бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи финал жанглари бўлиб ўтади. Унда Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг), Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ва Баҳодир Жалоловга (+92 кг) Қозоғистон, Франция ва кубалик боксчилар рақиб бўлади.
13 май куни рингга кўтариладиган ўзбек боксчилари:
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Дулат Бекбауов (Қозоғистон) - 17:15
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Билал Беннама (Франция) - 18:15
+92 кг: Баҳодир Жалолов - Алехандро Арзола (Куба) - 18:30