ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Тошкентда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида олтин медаль учун 200 000 АҚШ доллари берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси маълум қилди.
Ушбу чемпионатда IBA томонидан тарихда илк бор совриндорлар учун қуйидаги мукофот жамғармаси жорий этилган.
Олтин медаль учун 200 000 АҚШ доллари;
Кумуш медаль учун 100 000 АҚШ доллари;
Бронза медали учун 50 000 АҚШ доллари.
Мазкур пул мукофотлари ўз оғирлик вазни бўйича жангга тушиб, медалларни қўлга киритган ҳар бир спортчига топширилади.
Тошкентда илк бор ўтказилаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги ЖЧнинг бугун финал баҳслари бошланади.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Ҳасанбой Дўсматов ва Баҳодир Жалолов олтин медаль учун рингга кўтарилади.