ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Бугун Тошкентда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати финалида Ўзбекистон терма жамоаси вакили Асадхўжа Мўйдинхўжаев олтин медалга эга чиқди.
Асадхўжа Мўйдинхўжаев қозоғистонлик Дулат Бекбауовга қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Асадхўжа 200 минг $ мукофот пулини нақд қилди.
Бугун шунингдек, Ҳасанбой Дўсматов ва Баҳодир Жалолов ҳам рингга кўтарилади.