Ташқи ишлар вазири ўринбосари Индонезия ва БАА элчилари билан учрашди

Икки ва кўп томонлама шаклдаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ҳамда ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. 11 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Индонезия ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчилари Сунарио Картадината ва Саид ал-Қамзий билан алоҳида учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бахромжон Аълоев провел отдельные встречи с послами Индонезия и ОАЭ
Музокаралар чоғида Ўзбекистоннинг ушбу давлатлар билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқалари, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувлар бўйича сиёсий мулоқотни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Икки ва кўп томонлама шаклдаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ҳамда ташкилий жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.
10 май куни Баҳромжон Аълоев Фаластин ва Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчилари Жавад Муҳаммад Авад ҳамда Юсуф Ал-Утайбий билан алоҳида учрашувлар ўтказган эди.