Россияда осмонни назорат қилиш бўйича махсус полиция бўлинмаси ташкил этилди. Унинг таркибига дронларни йўқ қилиш бўйича мутахассислар, дронларнинг операторларини қўлга олувчи мобил патруллар ва снайперлар гуруҳлари киритилди.
Янги бўлинманинг асосий вазифаси шаҳарда оммавий тадбирлар ўтказилаётган пайтда хавфсизликни таъминлашдан иборат.