ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Украина президенти Владимир Зеленскийнинг ҳаёти ўз жонига қасд қилиш билан якунланиши мумкин деб ҳисоблайди.
“Ким қандай ўлиши – бизга ноаён... Лекин Киевдаги наркоманнинг айнан ўз қўлидан нобуд бўлиш имконияти бор. Қўрқоқларча ўз жонига қасд қилиб, ҳаётдан кўз юмиш. Гитлер каби кўп заҳар ютиб”, - дея ёзди Медведев ўзининг Telegram-каналида.