ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси вакили Ойбек Жўраев Тошкентда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида навбатдаги ғалабани тантана қилди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Жўраев ЖЧ ярим финалида россиялик Дмитри Дивалига қарши рингга кўтарилди ва 5:2 ҳисобида ғалабага эришди. Жўраев -54 кг вазн тоифасида иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда.
+92 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалоловга қарши жанг қилиши кўзда тутилган испаниялик Аюб Гадфа Дрисси рингга чиқмаслиги сабабли Жалолов финал беллашувларига тўғридан-тўғри йўл олди.