Бокс бўйича жаҳон чемпионати — 2023

Бокс бўйича ЖЧ: Баҳодир Жалолов жангсиз тўғридан-тўғри финалга йўл олди

Баҳодир Жалоловга қарши жанг қилиши кўзда тутилган испаниялик Аюб Гадфа Дрисси рингга чиқмайдиган бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Тошкентда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финал беллашувларига тўғридан-тўғри йўл олди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Бокс бўйича ЖЧ: ўзбек боксчиларининг ярим финал жанглари соат нечада бошланади?
Тошкентда ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбек боксчиларининг ярим финалдаги жанглари бошланди.
Қайд этилишича, +92 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалоловга қарши жанг қилиши кўзда тутилган испаниялик Аюб Гадфа Дрисси рингга чиқмаслигини билдирган.
Шу тариқа, Жалолов тўғридан тўғри финалга йўл олмоқда. Энди Ўзбекистондан 8 нафар боксчи рингга кўтарилади.