Улуғ Ватан уруши сабоқлари барқарорликни мустаҳкамлашга мажбур қилади – Лебедев

Ўтган урушнинг фожиали сабоқлари бугун бизни кўп томонлама давлатлараро ҳамкорликни асраб-авайлаш ва ривожлантиришга мажбур қилади, деб ёзади Лебедев.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Улуғ Ватан урушининг фожиали сабоқлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ҳудудида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга мажбур қилади. Бу ҳақда МДҲ бош котиби Сергей Лебедев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовга Ғалаба куни муносабати билан йўллаган табрикномасида ёзди.
“Ўтган урушнинг фожиали сабоқлари бугун бизни кўп томонлама давлатлараро ҳамкорликни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, интеграция бирлашмамиз маконида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга мажбур қилади”, — деб ёзган Лебедев.
9 май куни Москвага деярли барча МДҲ давлатлари: Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари келди. Давлат раҳбарлари Ғалаба парадида иштирок этди. Шундан сўнг етакчилар Александр боғидаги Номаълум аскар қабрига гул қўйди.