Бокс бўйича жаҳон чемпионати — 2023

Бокс бўйича ЖЧ: ярим финалга энг кўп Ўзбекистон боксчилари етиб келди

Куба ва Россия 6 нафар, Қозоғистон эса 5 нафар боксчи билан финал йўлланмаси учун курашади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Тошкент шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионати ярим финалига энг кўп Ўзбекистон боксчилари етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси маълум қилди.
Мусобақада чорак финал баҳслари якунланди ва медалчилар номи маълум бўлди.
Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 9 нафар боксчи билан ярим финалга қадар етиб келди. Куба ва Россия 6 нафар, Қозоғистон эса 5 нафар боксчи билан финал йўлланмаси учун курашади.
Ярим финалчиларга эга мамлакатлар рўйхати:
Ўзбекистон – 9;
Куба, Россия – 6;
Қозоғистон – 5;
Франция, Грузия, Ҳиндистон, Испания – 3;
Арманистон, Озарбайжон, Бразилия, Мўғулистон – 2;
Хитой, Италия, Иордания, Қирғизистон, Мексика, Тожикистон – 1.
11 май куни ярим финал, 12-14 май кунлари финал жанглари ўтказилади.