Байден АҚШдаги дефолт бутун дунё учун муаммо туғдириши билан таҳдид қилди

Байден дефолт эълон қилишда АҚШ иқтисодиёти учун ҳалокатли оқибатлар ҳақида гапирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. АҚШда юзага келиши мумкин бўлган дефолт бутун дунёга қийинчиликлар билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда Америка президенти Жо Байден Нью-Йоркдаги тадбирда маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Агар бизда қарзимиз бўйича дефолт бўлса — бутун дунё муаммога дуч келади", - деди Оқ уй раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги инқироз республикачилар томонидан яратилган, чунки АҚШ ўз қарзларини тўлаш имкониятига эга. Унинг таъкидлашича, дефолт бўлса, мамлакат иқтисодиёти таназзулга юз тутади ва Вашингтоннинг халқаро обрўси катта зарар кўради.
АҚШ Молия вазирлиги январь ойида Конгрессни миллий қарзнинг 31,381 трлн долларлик чегарага эришиши муносабати билан "фавқулодда чоралар" бошлангани ҳақида хабар берган эди. Оқ уй Конгрессдан ҳеч қандай шартларсиз бу рақамни оширишни талаб қилди.
Ўз навбатида, республикачи мухолифат назоратидаги вакиллар палатаси бу қадамни бюджет харажатларини қисқартириш билан боғламоқда.
Аввалроқ Молия вазири Жанет Йеллен давлат қарзи бўйича қарор қабул қилинмаса эҳтимол 1 июнгача, ҳукумат ўз мажбуриятларини бажаришда давом эта олмаслиги ҳақида огоҳлантирган эди.