ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. АҚШ Туркияда бўлиб ўтажак президент сайлови жараёнига аралашишга уринмоқда. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Сулейман Сойлу маълум қилди.
“АҚШ режалари (сайловларга аралашишга оид) фаоллашмоқда. Шу сабаб Ғарб матбуотининг АҚШ режасини амалга ошириш учун аралашиши кузатилмоқда”, - деди Сойлу. Унинг сўзларидан “Milliyet” газетаси иқтибос келтирган.
Вазирнинг сўзларига кўра, Ғарб Туркия сиёсий тизимига 1960 йилдан кейин кирган, бироқ амалдаги президент Режеп Таййип Эрдоған бундан халос бўлишнинг уддасидан чиққан.
“2023 йилги сайловлардаги ғалабамиздан бошлаб республикада юз йиллик барқарорлик бошланади”, - деди у.
Туркияда 14 май куни президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтади. Президент сайловида тўрт номзод қатнашмоқда. Давлат раҳбари курсиси учун асосий кураш Эрдоған ва мухолифат етакчиси Кемал Қиличдарўғли ўртасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.