Парижда намойиш этилган Ўзбекистон музейлари сара тўпламларини онлайн кўриш мумкин

Кўргазмада Ўзбекистон музейлари сара тўпламлари бисотидаги 130 дан ортиқ буюмлар тақдим этилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Парижнинг Лувр музейида якунига етган “Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида” кўргазмасининг электрон платформаси яратилди. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маълум қилди.
Кўргазмада Ўзбекистон музейлари сара тўпламлари бисотидаги 130 дан ортиқ буюмлар тақдим этилди. Унга 260 мингдан ортиқ санъат ихлосмандлари ташриф буюрди.
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси “Ўзбекистон-360” билан биргаликда мазкур кўргазманинг электрон платформаси яратилди. Унда кўргазмада иштирок этган барча экспонатлар билан танишиш мумкин.
1 / 5
2 / 5
3 / 5
4 / 5
5 / 5