Наманганга дунёнинг етакчи IT мутахассислари келади

Наманганда 22-23 май кунлари "Namangan Tech Summit" - халқаро IT форуми бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Наманган халқаро IT форумига тайёргарлик кўрмоқда. Унда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Европа ва Осиёнинг кўплаб мамлакатларининг IT компаниялар вакиллари иштирок этади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.
Наманганда 22-23 май кунлари "Namangan Tech Summit" - халқаро IT форуми бўлиб ўтади. Мазкур форум Гуллар фестивали доирасида ўтказилади.
Форумда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Европа ва Осиёнинг кўплаб мамлакатларидан рақамли технологиялар соҳаси мутахассислари, дунёнинг етакчи компанияларининг дастурчилари, менежерлар, маҳаллий ёш истеъдодлар ҳамда IT компаниялар вакиллари иштирок этади.
Тадбирда маҳорат дарслари, IT лойиҳаларнинг тақдимотлари, шунингдек, стартаплар яратиш, креатив иқтисодиёт дастурлари тақдим этилади.
Форумда қуйидаги мавзуларда марузалар тақдим этилади:
Ёш ҳаваскорлар учун технология ва IT соҳасига кириш йўллари;
IT-Park резиденти, фрилансер сифатида ишлаш, хизматларни экспорт қилиш (дастурий таъминот, дизайн, BPO, логистика);
веб-сайт, рақамли маркетинг, SEO/SMM, мобиль иловалар яратиш;
UI ва UX дизайн каби долзарб мавзуларда маърузалар тингланади.