Бу қизиқ

Меъёридан ортиқча туз истеъмол қилишнинг қандай хавфли оқибатлари бор

Кўп миқдорда туз қон томирлари ва юрак фаолиятига салбий таъсир қилади, шунингдек, қон босимини ошириши мумкин.
Sputnik
Парҳезшунос, тиббиёт фанлари номзоди Ирина Юзуп тузнинг буйраклар саломатлиги учун зарари ҳақида маълумот берди.
“Организмда ортиқча туз бўлса, буйраклар уни фильтрлаш учун одатдагидан қаттиқроқ ишлайди. Бундай оғир зўриқиш натижасида буйракларга зарар етади ва даволанмаса, сурункали буйрак касаллигига олиб келиши мумкин", – дейди мутахассис.
Кўп миқдорда туз қон томирлари ва юрак фаолиятига салбий таъсир қилади, шунингдек, қон босимини ошириши мумкин. Қолаверса, истеъмол қилинадиган туз миқдорини назорат қилиш осон эмас, чунки туз – нон, консерва, ярим тайёр маҳсулотлар ва қайлаларда ҳам мавжуд, дея қўшимча қилди Ирина Юзуп.
Шифокор 3-5 кун давомида туз истеъмол қилишни тўхтатишга ҳаракат қилишни тавсия қилди. Мутахассиснинг таъкидлашича, бу даврда таъм сезгилари даражаси ижобий томонга ўзгаради.
Шу билан бирга, натрий хлорид, яъни тузни овқатланиш тартибидан тўлиқ чиқариб ташлаш юрак-қон томир, бовул ва асаб тизимларининг бузилиши билан организмга зарар кўрсатади.