Боррель: Ғарб ёрдамисиз Украинанинг бир неча кун ичида таслим бўлишига тўғри келарди

Европа дипломатияси раҳбари Ғарб ёрдамисиз Украинадаги можаро дарҳол якунланиши мумкинлигини тан олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Ғарб мамлакатларининг қўлловисиз Украинанинг бир неча кун ичида таслим бўлишига тўғри келарди. Бу ҳақда Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Испаниянинг “Sexta” телеканалига берган интервьюсида.
Журналистнинг можарони қандай якунлаш мумкинлиги ҳақидаги саволига, Боррель бунинг жавобини билишини таъкидлади.
“Мен қандай бир зумда якунлашни биламан: мен Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни бас қиламан, ва Украина бир неча кун ичида таслим бўлиши шарт”, - деди Европа дипломатияси раҳбари.
Аммо Боррель “жаҳон ҳамжамиятига Украина можаросининг бундай якунланиши керакми” дея савол берди ва Киевга бундан кейин ҳам ёрдам бериш зарурлигини айтди.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, ЕИ жанговар ҳаракатлар олиб бормаяпти ва можаро қатнашчиси эмас, чунки “бевосита аралашмаяпти”.
Аввалроқ Россия Украинага қурол етказиб берилгани учун НАТО давлатларига нота юборган эди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини қайд этди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги НАТО давлатлари Украинага қурол етказиб бериш орқали “ўт билан ўйнамоқда”, дея таъкидлаган.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага Ғарбдан қурол-яроғ етказиб бериш Россия-Украина музокараларининг муваффақиятига ҳисса қўшмаслиги ва салбий таъсир кўрсатишини қайд этган.
Лавровнинг айтишича, АҚШ ва НАТО Украинадаги можарода, жумладан, “нафақат қурол-яроғ етказиб бериш, балки Буюк Британия, Германия, Италия ва бошқа давлатлар ҳудудидаги ходимларни тайёрлаш билан ҳам бевосита шуғулланади”.