Бокс бўйича жаҳон чемпионати — 2023

Бокс бўйича ЖЧ: 9 нафар ўзбекистонлик боксчи ярим финалда - фото, видео

9 нафар ўзбекистонлик боксчи жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Бугун Тошкент мезбонлик қилаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финал жанглари ўтказилди.
Ярим финал чиптаси учун рингга кўтарилган Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар вакилидан 9 нафари ғалаба қозонди.
Биринчи бўлиб жанг қилган Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) амалдаги чемпион япониялик Томоя Субоини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.
1 / 3
2 / 3
3 / 3
Абдумалик Халоков иорданиялик Ишиш Юсуф устидан қийинчиликсиз ғалаба қозониб, жаҳон чемпионатининг медалини нақд қилди.
1 / 4
2 / 4
3 / 4
4 / 4
Руслан Абдуллаев -63.5 кг вазн тоифасида ярим финал йўлланмасига сазовор бўлди. Жаҳон чемпионати дебютанти чорак финалда франциялик Лоунес Хамроуидан устун келди.
1 / 3
2 / 3
3 / 3
-71 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Саиджамшид Жафаров россиялик Игорь Свиридченков устидан ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасига эга бўлди.
1 / 4
2 / 4
3 / 4
4 / 4
Оғир вазн тоифасидаги умидли ўзбек боксчиларидан бири Лазизбек Мулложонов (-92 кг) мусобақадаги сенсациялардан бирига муаллифлик қилди. У икки карра Олимпиада чемпиони, 5 карра жаҳон чемпиони кубалик Хулио Ла Крусни бу мусобақада медалсиз қолдирди
1 / 5
2 / 5
3 / 5
4 / 5
5 / 5
Ойбек Жўраев (-54 кг) ЖЧ чорак финалидаги жангини испаниялик Габриэль Эскобарга қарши ўтказди ва ғалабага эришди.
1 / 3
2 / 3
3 / 3
Мужибилло Турсунов (-60 кг) россиялик боксчи Всеволод Шумковга қарши рингга кўтарилди. У номдор рақибига муносиб қаршилик кўрсатди, бироқ имкониятни бой берди.
Мужибилло Турсунов
Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) кубалик кучли рақиб - Рониэль Иглесиасга қарши жанг ўтказди ва 4:3 ҳисобида ғалабага эришди.
1 / 4
2 / 4
3 / 4
4 / 4
Ўзбекистон терма жамоасининг бу мусобақадаги энг ёш боксчиси Аълохон Абдуллаев (-75 кг ) бу гал венгриялик Филип Акилов устидан ғалаба қозониб, ярим финалга чиқди.
1 / 4
2 / 4
3 / 4
4 / 4
Шоҳжаҳон Абдуллаев (-86 кг) амалдаги чемпион озарбайжонлик Алфонсо Домингезга имкониятни бор берди.
Шохжахон Абдуллаев
Энг оғир вазн тоифасида (+92 кг) Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов чорак финалда азалий рақибларидан бири қозоғистонлик Камшибек Конкабаев билан тўқнаш келди. Муросасиз кечган баҳсда Жалолов ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Баходир Жалолов
Шу тариқа, бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финалида 9 нафар Ўзбекистон вакили медаль учун кураш олиб боради.
Тошкентда 30 апрелдан буён ўтказилиб келаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги ЖЧ 14 майга қадар давом этади. 11 май куни ярим финал, 12-14 май кунлари финал жанглари ўтказилади.