ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Бугун Тошкент мезбонлик қилаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финалида рингга кўтарилган Ҳасанбой Дўсматов япониялик рақибини мағлубиятга учратди.
Хасанбой Дусматов
© Федерация бокса Узбекистана
Ҳасанбой Дўсматов ЖЧ чорак финалида япониялик рақибга қарши рингга кўтарилди ва 4:3 ҳисобида ғалабага эришди. Дўсматов -51 кг вазн тоифасининг амалдаги чемпиони япониялик Томоя Субоини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.
Хасанбой Дусматов
© Федерация бокса Узбекистана
Миллий олимпия қўмитаси маълум қилишича, жаҳон чемпионатининг чорак финал жанглари юқори нотада бошланди.
Хасанбой Дусматов
© Федерация бокса Узбекистана