ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси вакили Абдумалик Халоков жаҳон чемпионатида навбатдаги ғалабани тантана қилди. -57 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Халоков бу гал иорданиялик рақибидан устун келиб, ярим финалга йўл олди.
Абдумалик Халоков чорак финалда иорданиялик рақиби Ишиш Юсуфга қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида ғалабага эришди.