Бу йил Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 78 йиллиги нишонланмоқда. Уруш даври иштирокчилари ўз қариндош-уруғларига, яқинларига фронтдан мактублар йўллашган. Бу мактубларда ғалаба ва мағлубиятлар, аскарлар ва қўмондонларнинг қаҳрамонлиги, она юрт соғинчлари битилган.
Сарғайиб кетган бу саҳифалар мудҳиш уруш йиллари, қонли жанглар ҳақида ҳикоя қилади, бугун тинчлик-омонликда ҳаёт кечираётганимиз сабабчилари бўлган буюк қаҳрамонлар номини ёдга олади.
Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган махсус материал — мактаб ўқувчилари фронтдан келган хатларни ўқишади.
Батафсил - Sputnik видеосида.