ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Россия президенти Владимир Путин ва бошқа давлатлар етакчилари Қизил майдондаги Ғалаба парадидан сўнг, номаълум аскар қабрига гул қўйишди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Москвада Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган парад бўлиб ўтди. Унда Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Беларусь, Арманистон етакчилари иштирок этди.