ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Москвага амалий ташриф доирасида 9 май куни Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарлари икки томонлама кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилди ҳамда бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқди.