Мирзиёев Кремлда ўтадиган Ғалаба парадига етиб келди — видео

Парадда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Арманистон президентлари ҳам иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган парадда қатнашиш учун Кремлга келди.
Парадда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Арманистон етакчилари ҳам иштирок этади.
Ғалаба паради Москва вақти билан соат 10:00, Ўзбекистон вақти билан эса соат 12:00да бошланади.