Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Бутунжаҳон таълим форумида иштирок этмоқда

Бутунжаҳон таълим форуми анъанавий тарзда ҳар йили ўтказилади ҳамда таълим соҳасидаги дунёнинг энг нуфузли тадбирларидан бири ҳисобланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бошчилигидаги вазирлик делегацияси айни дамда Бутунжаҳон таълим форумида иштирок этмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Форум Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ташкил этилган бўлиб, унда бутун дунёдан таълим вазирликлари делегациялари қатнашмоқда.
Бутунжаҳон таълим форуми:
бугунги кундаги таълим соҳасида мавжуд муаммоларга ижобий ечим топиш;
юзага келган таълим ва ўқув масалаларида фикр алмашиш;
таълим жараёнидаги янгиликлар ҳақида тақдимотлар ўтказиш;
давлатлар томонидан таълимнинг турли хил йўналишларидаги муваффақиятлар билан бўлишиш учун халқаро майдон ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, Бутунжаҳон таълим форуми анъанавий тарзда ҳар йили ўтказилади ҳамда таълим соҳасидаги дунёнинг энг нуфузли тадбирларидан бири ҳисобланади.
Форум 10 майгача давом этади.