ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Бугун Тошкентда ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида рингга кўтарилган Саиджамшид Жафаров жангсиз чорак финалга йўл олди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Чорак финал йўлланмасини қўлга киритган боксчилар сафи яна биттага кенгайди. -71 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Саиджамшид Жафаров жангсиз кейинги даврага йўл олди. Пуэрто-Риколик Габриел Ланос жароҳати сабаб рингга кўтарилмади.