ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Кеча Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида дебют қилган Ойбек Жўраев (-54 кг) бугун иккинчи босқич доирасида рингга кўтарилди.
Ўзбекистон вакили бўлган Ойбек Жўраев албаниялик Ариол Зенелига қарши баҳс олиб борди. Жўраев жангда навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.
Бугун яна икки нафар Ўзбекистон вакили рингга кўтарилади.