ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Тошкентда ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакили Асадхўжа Мўйдинхўжаев бугун ўтказган жангида беларуслик рақибига имконият қолдирмади.
-67 кг вазн тоифасининг етакчиларидан бирига айланиб бораётган Мўйдинхўжаев яна бир ғалабани расмийлаштирди. Фарғоналик боксчи бу гал беларуслик Кирил Самадурауни мусобақадан чиқариб юборди.
Бугун яна бир нафар Ўзбекистон вакили рингга кўтарилади.