Урушдан қайтмаган мактаб ўқувчилари хотирасига - видео

Тошкентдаги 91-мактаб ҳудудида ноёб ёдгорлик ўрнатилган. Унда “Абадий тарк этган тенгдошлар хотирасига муносиб бўлинг”, дея ёзилган.
Sputnik
Тошкентдаги кўҳна таълим масканларидан бири бўлган 91-мактаб ҳудудида ноёб ёдгорлик ўрнатилган.
Тошкентдаги 91-умумтаълим мактаби кўҳна таълим масканларидан биридир Бу ерда битирувчилар хотираси ўзгача ҳурмат билан ёд этилади Бу мактабдан ўнлаб ўқувчилар фронтга кетган Қурбон бўлган 43 нафар ўқувчи хотирасига мактаб ҳовлисида ёдгорлик ўрнатилган.
"1970 йилларда қурбонлар яқинларининг илтимосига кўра мактаб раҳбарияти марҳум ўқувчилар шарафига ёдгорлик ўрнатган. Мармар ёдгорликда хотираларда мангу қолган мактаб ўқувчиларининг исмлари ўйиб ёзилган. Бу мактабнинг ҳар бир ўқувчиси уларнинг жасоратларини билади ва ёдда тутади", - дейди шу мактабнинг тарих фани ўқитувчи Сусанна Сеитхалилова.
Мазкур ёдгорлик тарихи ҳақида бизнинг лавҳамизда томоша қилинг