ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Президент “Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Сайлов кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра:
оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар Вилоят, туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссияси аъзоси бўлиши мумкин эмас;
президент муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайловини тайинлаган тақдирда, сайлов ушбу кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 2 ой ичида ўтказилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатларини Марказий сайлов комиссияси белгилайди;
Қонунчилик палатасини президент тарқатиб юборган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлови ушбу кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 3 ой ичида ўтказилади.
Қонунчилик палатаси томонидан ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлови ушбу кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 2 ой ичида ўтказилади;
Сенат президенти томонидан тарқатиб юборилган тақдирда, Сенат аъзоларининг сайлови ушбу кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 3 ой ичида ўтказилади.
Сенат томонидан ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Сенат аъзоларининг сайлови ушбу кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 1 ой ичида ўтказилади.