ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. 7 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистонга ташриф билан келган Қатар ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад Ал-Мурайхий билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқотда томонлар жадал ривожланаётган Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг долзарб масалалари, қўшма дастурларни амалга ошириш, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш истиқболлари, савдо ва инвестициявий алоқалар, маданий-гуманитар ҳамда сайёҳлик алмашинувларини муҳокама қилдилар. Халқаро ва минтақавий кун тартиби, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
Сотрудничество Узбекистана с Катаром выходит на новый уровень
© Бахтиёр Саидов
Шу куни икки давлат ҳукуматлари, дипломатик корпус вакиллари, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида Қатар Давлатининг Тошкентдаги элчихонасининг тантанали очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Қатар Давлатининг Тошкентда Элчихонаси очилди
© Бахтиёр Саидов
Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ўзбекистон томони Қатарни араб дунёсидаги муҳим, ишончли ва истиқболли ҳамкор деб билишини таъкидлади. Қатар дипломатик ваколатхонасининг очилиши икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очиши, уларнинг амалий мазмун билан бойишига хизмат қилишига ишонч билдирилди.
Сотрудничество Узбекистана с Катаром выходит на новый уровень
© Бахтиёр Саидов
Қатар Давлатининг Тошкентда Элчихонаси очилди
© Бахтиёр Саидов