ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москва шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчиси матбуот котиби маълум қилди.
"Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади", - дейилган хабарда.
Тадбирларда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Арманистон етакчилари ҳам қатнашиши кутилмоқда.