Гулистондаги фестивалда Самарқанд нонлари тақдим қилинди – фото

Кўҳна Самарқанднинг дунёга машҳур нонларининг 30 га яқин тури тақдим этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Гулистон шаҳрида ўтказилаётган III Халқаро бахшичилик санъати фестивалида Самарқанд нонлари тақдим этилди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
В Гулистане презентовали самаркандский хлеб - фото
Фестиваль учун яратилган махсус гастрономик кўчада ҳар бир вилоят ҳудудига хос миллий таомлар тайёрланди.
Кўҳна Самарқанднинг дунёга машҳур нонларининг 30 га яқин тури тақдим этилди.
В Гулистане презентовали самаркандский хлеб - фото
“Самарқанд ҳудудида жами 62 хилдаги нонлар тайёрланади. Ҳозирда Самарқанд шаҳар касб-ҳунар мактабида ёш новвойларни тайёрлаймиз. Улар 40 дан ортиқ турдаги хамир ва нонларни тайёрлашни ўрганишади. Ер тандир, оддий тандир ва қозонда ёпиб пишириладиган нонларни тайёрлашади”, деди мактаб ходими Икром Хўжаназаров.
В Гулистане презентовали самаркандский хлеб - фото
Самарқанднинг энг машҳур нони “Галаосиё нонлари” дейилади, у ер тандирда ёпилади, оғирлиги 2 кг гача бўлади.
Мазкур нонлар учун хорижий сайёҳлардан талаб катта.
В Гулистане презентовали самаркандский хлеб - фото
“Самарқандга Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Европа мамлакатларидан келган сайёҳлар “Галаосиё нонлари”, зоғора ва қатлама нонларини хуш кўриб истеъмол қилишади. Ўтин ёқиб, унинг оловида пиширилган нонларнинг таъми бошқача мазали ва тўйимли бўлади”, деди мутахассис.
6-8 май кунлари Гулистон шаҳрида III Халқаро бахшичилик санъати фестивали бўлиб ўтмоқда. Фестивалда дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатидан мусиқачилар, бахшилар, оқин ва ижрочилар иштирок этмоқда. Хусусан, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Россия, Туркия, Венгрия, Корея, Япония каби 30 дан ортиқ мамлакатлардан иштирокчи ва меҳмонлар ташриф буюрган.