ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг саккизинчи кун баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Мусобақаларда -92 кг вазн тоифасида қатнашаётган Мулложонов бу гал грузиялик Георгий Тчиладзени мағлуб этди.
Мулложонов 5 май куни илк жангини колумбиялик Марло Хартадога қарши ўтказиб, ишончли ғалабага эришган эди.