ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. 6-8 май кунлари Гулистон шаҳрида III Халқаро бахшичилик санъати фестивали бўлиб ўтмоқда.
Фестивалда дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатидан мусиқачилар, бахшилар, оқин ва ижрочилар иштирок этмоқда. Хусусан, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Россия, Туркия, Венгрия, Корея, Япония каби 30 дан ортиқ мамлакатлардан иштирокчи ва меҳмонлар ташриф буюрган.
Жорий йил фестиваль учинчи маротаба ўтказилмоқда. У 2019 йили илк бор Термиз шаҳрида, 2021 йили Нукус шаҳрида ўтказилган.