ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. 9 май куни Тошкент шаҳрида мушакбозлик ташкил этилади. Бу ҳақда Sputnik мухбирига республика Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Тадбир соат 21:00 да “Янги Ўзбекистон” боғида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги “Мотамсаро она” монументлари пойига гулчамбарлар қўйилади.