ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Бугун Қатар пойтахти Доха шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Анъанага мувофиқ, мусобақани енгил вазн тоифасидаги баҳслар очиб беради. Кун давомида эркаклар ўртасида -60 кг, аёллар ўртасида эса -48 кг вазн тоифасидаги баҳслар ўтказилади. Унда қатнашадиган ўзбекистонлик спортчилар:
-60 кг: Дилшодбек Баратов – Ариунболд Энхтайвин (Мўғулистон) (1/16 финал);
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова – Кейси Перафан (Аргентина) (1/32 финал).