Ўзбекистонда нечта фахрий бор?

Бугунги кунда Ўзбекистонда 174 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва фронт орти меҳнат фахрийлари бор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Бугунги кунда Ўзбекистонда 174 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва фронт орти меҳнат фахрийлари бор. Бу ҳақда Sputnik мухбирига республика Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Шулардан 55 нафари Тошкент шаҳрида истиқомат қилади.
Эслатиб ўтамиз, “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида” президент фармони қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, бу йил Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 000 000 (ўн саккиз миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилиши белгиланган.