ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Бугун Тошкентда ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг еттинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар вакили рингга кўтарилади.
-57 кг: Абдумалик Халоков – Чарли Сениор (Австралия) (15:15 дан сўнг “В” ринг);
-75 кг: Аълохон Абдуллаев – Менян Чжао (Хитой) (16:30 дан сўнг “А” ринг);
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Саид Мортажи (Марокаш) (18:45 дан сўнг “А” ринг);
+92 кг: Баҳодир Жалолов – Теремоана Теремоана (Австралия) (20:00 дан сўнг “В” ринг).