Сирдарёда Бахшилар фестивали бошланди — фото

Фестивалда Гран-При соҳибига 7 минг доллар миқдорида пул мукофоти белгиланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Сирдарёнинг Гулистон шаҳрида III халқаро Бахшилар фестивали бошланди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Фестивалда дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатидан мусиқачилар, бахшилар, оқин ва ижрочилар иштирок этмоқда.
В Сырдарье проходит международный фестиваль искусства бахши
Хусусан, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Россия, Туркия, Венгрия, Корея, Япония каби 30 дан ортиқ мамлакатлардан иштирокчи ва меҳмонлар ташриф буюрди.
В Сырдарье проходит международный фестиваль искусства бахши
Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбековнинг сўзларига кўра, халқаро миқёсдаги бундай фестиваль ва анжуманларни ўтказишдан асосий мақсад йўқолиб бораётган бу нодир санътани асраб-авайлаш, миллий маданиятнинг “ташриф қоғози”га айланиб бораётган фольклор санъатини янада кенг тарғиб қилишдан иборат.
В Сырдарье проходит международный фестиваль искусства бахши
Фестивалда Гран-При соҳибига 7 минг доллар миқдорида пул мукофоти белгиланган. Иккита йўналишда биринчи ўрин учун 10 минг доллар, учунчи ўринни эгаллаганларга 3,5 минг доллар мукофот пули берилади.
В Сырдарье проходит международный фестиваль искусства бахши
Тадбирлар 8 майга қадар давом этади.
В Сырдарье проходит международный фестиваль искусства бахши