ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Россиялик ёзувчи Захар Прилепиннинг автомобили Нижний Новгородда портлатилди. Ички ишлар вазирлиги ёзувчи яраланганини тасдиқлади, дня хабар берди РИА Новости.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш натижасида бир киши ҳалок бўлган, машинада бўлган ёзувчи Прилепин эса яраланган.
Полиция воқеа содир бўлган барча ҳолатларни аниқлайди, дея қўшимча қилди бўлим.
“Тергов қўмитаси жиноий иш қўзғатди. Александр Бастрикиннинг топшириғи билан воқеа жойига Марказий аппарат терговчилари ва криминалистлари жўнаб кетишди”, дейилади хабарда.
Нижний Новгород вилояти губернатори ёзувчининг соғлиғига ҳеч қандай таҳдид йўқлигини, унинг кичик синиши борлигини айтди.