ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида қор ёғмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳозиргача Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз, Деҳқонобод ва Яккабоғ, Жиззахнинг Зомин туманларида тоғли ҳудудларда қор ёғди.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун 2000 метрдан юқори тоғли ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда. Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати +18…+23 даражагача пасаяди, бу май ойининг боши учун бўлган меъёрдан 3−5 даражага пастдир.