Оғир атлетика: ўзбекистонлик спортчи Осиё чемпионатида иккита медалини қўлга киритди

Оғир атлетика бўйича Жанубий Кореяда ўтаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг илк медалларини қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчи Жамила Панфилова Осиё чемпионатида иккита бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Оғир атлетика бўйича Жанубий Кореяда ўтаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг илк медалларини қўлга киритди. Аёллар ўртасида ўтган -55 кг вазн тоифасидаги беллашувларда Жамила Панфилова иккита бронза медалига сазовор бўлди.
Унинг даст кўтаришда қайд этган 86 кг, силтаб кўтаришдаги 105 кг натижаси унга ҳар икки йўналишда шоҳсупага кўтарилишини таъминлади. Афсуски, спортчи икки кураш бўйича тўртинчи ўринни эгаллади. Мазкур вазн тоифасида қатнашган яна бир атлет Нигора Абдуллаева эса мусобақани тўққизинчи поғонада якунлади.
1. Гуан Чэнь (Хитой Таипейи) – 204 (90+114) кг;
2. Сорохаимбам (Ҳиндистон) – 194 (83+111) кг;
3. Во Ти Нху (Вьетнам) – 192 (88+104) кг;
4. Жамина Панфилова (Ўзбекистон) – 191 (86+105) кг;
9. Нигора Абдуллаева (Ўзбекистон) – 167 (77+90) кг.